Sherlar, Tarjimalar, Adabiy va Tarihiy mavzudagi maqolalar

Nasr

17.08.2011 19:13
Туркистон ва туркия: Маънавий кўприклар

Туркияликлар Ўзбекистонни «ота юртимиз» дея ўзгача мећр-мућаббат билан тилга оладилар. Бу, албатта, бежиз эмас. Анадолу тупроќларини ўзига маскан ќилган Салжуќийлар ва Усмон ўѓиллари XI-XII асрларда таќдир таќозоси билан Аму ва Сирдарё соћилларидан кўчиб борганлар. Мазкур  давлатларнинг ћукмдорлари ва аћолиси ўзларининг турк эканликларини, ота-боболари Ўрта Осиёдан келганлигини бир даќиќа бўлсин унутмадилар. Шу сабабли Туркистон минтаќасида яшаган ќавмдошлари билан асрлар давомида ўзаро алоќада бўлиб келдилар. Муштарак халќ оѓзаки ижоди намуналари, шоирлар ва олимларнинг икки юртда ћам бирдай довруѓ топиши ана шундан далолат беради. Табиийки, масофанинг узоќлиги ва ижтимоий-сиёсий вазият туфайли бу алоќалар гоћ кучайиб, гоћ сусайиб турган.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Шўролар ҳокимияти даврида Туркия билан узилиб қолган дўстлик ва ћамкорлик алоќалари қайта тикланди. Сиёсий, иќтисодий, маданий, фан-техника, туризм соћаларида ўзаро манфаатли, тенг ћуќуќли муносабатлар йўлга ќўйилди. 1992 йил апрель ойида Тошкентда Туркия Жумћуриятининг элчихонаси, 1993 йил январь ойида Анќарада Ўзбекистон Республикаси элчихонаси иш бошлади. Давлат раћбарларининг ўзаро ташрифлари яхши анъана бўлиб ќолди.       

Ўзбекистон раћбари Ислом Каримов 1997 йили Туркияга    ташрифи    пайтида     сўзлаган  нутќларидан   бирида  йиѓилганларга  хитобан  шундай  деган эди: "Тарих таќозоси   билан   сиз   Анадолу   тупроќларида    яшай бошладингиз. Биз  эса ота юртда ќолдик.  Ўртамизда узоќ масофа бўлса ћам ќалбларимиз ћеч ќачон бир-биридан  узоќлашмади.  Биз асрлар бўйи энг ќийин шароитларда ћам бир-биримиздан рућий куч олиб яшадик.  Бундай  бахтни  Оллоћ  бошќа  ћеч  бир  миллатга бермаган. Бу ћаќиќатни биз яхши англашимиз ва асрашимиз керак. Аћмад Яссавий,  Жалолиддин Румий,  Мирзо Улуѓбек,  Юнус  Эмра, Алишер Навоий каби буюк алломалар отини билмаган ва улар билан фахрланмаган ћеч бир ўзбек ва ћеч бир  турк  йўќ  десак,  хато ќилмаган бўламиз.  Муштарак тарихимиз, муштарак тилимиз, ягона динимиз,  муштарак маънавий меросимиз  -  дўстлигимизнинг  энг мућим  жићатларидир".

 PDF formatda ko'chirib olish